Россияга “президент Мерседеси” келди

Россияга “президент Мерседеси” келди

Mercedes-Benz компанияси Россияда Mercedes-Maybach Pullman янги авлод лимузинини тақдим этади. Бу йил Pullman туркумидаги автомобиллар ишлаб чиқарила бошланганига 50 йил тўлди. Унда Элвис Пресли, Джон Леннон, Коко Шанель сингари машҳурлар сайр қилган.

Pullmanнинг бешинчи авлоди узунлиги 6,5 метр. Иккита йўловчи ўриндиқлари бор. Асли оддий ўриндиқдан кўра оромкурсига (кресло) ўхшайди. Шунингдек, йиғилувчи қўшимча ўриндиқлар ҳам йўловчилар хизматида. Одатда лимузинларда йўловчи ва ҳайдовчи орасига қоплама тўсиқ қўйилади. Pullman ҳам истисно эмас, тўсиқ шаффофлигини орқадаги йўловчилар созлаши мумкин.

Mercedes-Maybach Pullman русумининг энг “камбағалбоп”и ярим миллион евро туради. Портлаш ва ўқдан ҳимояланган тури эса қимматроқ туриши табиий. Зирҳланган турида РФ президенти Владимир Путин юрган.

Mercedes-Benz Guard ва Pullman савдоси бўйича менежер айтишига кўра, ҳамёни бақувват харидорлар Pullman автомобилининг тилла ва бриллиант билан сайқалланган интерьерига эмас, асосан, газета ўқиш учун мўлжалланган лампаси, газета тутқичи, кўп каналли телефони, факси ва бошқа офис жиҳозларига кўпроқ майл билдиради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"