Россиянинг энг машҳур “люкс” авторусумлари аниқланди

Россиянинг энг машҳур “люкс” авторусумлари аниқланди

Давом этаётган иқтисодий бўҳронга қарамасдан Россияда “люкс” сегментидаги автомобиллар савдоси қизимоқда. 2016 йилнинг биринчи ярми натижаси билан таққослаганда 24,5 фоизга ўсишга ҳам улгурди.

“Автостат” агентлиги аниқлашича, Mercedes-Maybach S 600 (S синф энг серҳашам версияси) “люкс” сегментининг сардоридир. 2016 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида ундан 401 нусха сотилди. Иккинчи ўринда эса 153 нусха Bentley сотилган бўлиб, улардан 63таси Bentayga кроссоверидир (+48,5 фоиз). “Люкс”лар учлигини Rolls-Royce якунлайди (58 машина, -33,3 фоиз)

Бундан ташқари Россияда шу йилнинг биринчи ярмида 24та Maserati, 23та Ferrari, 14та Lamborghini ва 2та Aston Martin сотилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"