Россиянинг “Урал- Next” юк машинаси серияли ишлаб чиқарилади
“Урал” автозаводи Next оиласига мансуб юк автомобилини серияли ишлаб чиқара бошлади. Эслатиб ўтамиз: янги машина шу йилнинг ёзида “Қурилиш техникаси ва технологияси” кўргазмасида намойиш қилинган эди.
“Урал- Next” конвейерга киришидан олдин лаборатория, сертификация ва бошқа синовлардан, турли йўл ҳамда иқлим шароитида текширувлардан ўтди.
Next оиласига кирувчи 4х4 ва 6х6 машиналар 5,5 тоннадан 13 тоннагача юк кўтара олади. ЯМЗ-536 маркали двигателда 240дан 312тагача отнинг кучи бор. Ишлаб чиқарувчилар мотор 1 млн км йўл юришига ишонтирмоқда.