Россиянинг “Йил автомобили” аниқланди

Россиянинг “Йил автомобили” аниқланди

Москвада “Россиянинг йил автомобили” нуфузли танлови бўлиб ўтди. “Энг таниқли Хитой бренди”, “Оммавий сегментдаги севимли бренд”, “Премиум сегментидаги севимли марка” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. Рус «Лада»си қўшимча сегментдаги “Йил янгилиги” номинациясида биринчи ўринни олди.

Ғарбий Германиянинг BMW, Audi ва Mercedes-Benz маркалари “Премиум сегментдаги севимли марка” деб топилди. Ундан кейинги ўринларни Toyota ва Ford банд қилган. “Оммавий сегментдаги севимли марка” номига Hyundai сазовор бўлди. Ундан сўнг эса Skoda.

Аниқланишига кўра, “Энг таниқли Хитой бренди” — Lifan. Хитой таниқли брендлари кейинги ўринларни ҳам банд қилган — Geely ва Chery. Танлов ҳайъатининг барча аъзолари Lada Vesta хэтчбекини ижобий баҳолади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"