Самарқандда автомобиль рақамини ечиб олган 18 яшар йигит қўлга тушди

Самарқандда автомобиль рақамини ечиб олган 18 яшар йигит қўлга тушди

Самарқанд шаҳрида автомобиль давлат рақамини ечиб олган 18 ёшли ўқувчи йигит қўлга тушди. Бу Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Хабар беришларича, 12 февралга ўтар кечаси Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида яшовчи, вилоят солиқ бошқармаси ҳайдовчиси У.Мардонов ўз бошқарувидаги вилоят солиқ бошқармасига тегишли Epica машинасининг орқа томон давлат рақам белгисини номаълум шахс ечиб олганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу ҳаракат Самарқанд туризм коллежи 2-курс ўқувчиси, 2000 йилда туғилган Б.Т. томонидан содир этганлиги аниқланиб, давлат рақам белгиси Б.Т.нинг уйи орқасида жойлашган дарахтлар орасидан топилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.