Санкт-Петербургда “Эҳтиёт бўлинг, покемон овловчилар!” йўл белгиси ўрнатилди

Санкт-Петербургда “Эҳтиёт бўлинг, покемон овловчилар!” йўл белгиси ўрнатилди

Антиқа йўл белгиси Грибоедов каналининг бўйига жойлаштирилганлиги тўғрисида Instagram аъзоси Вадим Суходольский маълум қилди.

Учбурчакли огоҳлантирувчи белгида мобиль телефонини покемонга қаратган икки одамнинг схематик тасвири акс этган. Бу йўл белгиси расман ўрнатилмади. Аниқроғи, маҳаллий ҳазилкашлар жойлаштирган бўлиши мумкин. ЙҲХДИ янги йўл белгиси пайдо бўлганини шарҳламади.

Аммо бу белги узоқ турмади. “Российская Газета” хабарига кўра, йўл-кўча тармоғининг мунтазам мониторинги чоғида олиб ташланди. Йўлларда ҳаракатни ташкил этиш дирекцияси тушунтиришига қараганда бу объект ГОСТ стандартига мувофиқ эмас ва шаҳар ободонлиги ҳақидаги қонунни бузмоқда.

Бу Россияда смартфон ишқибозлари учун ўрнатилган биринчи йўл белгиси эмаслигини эслатиб ўтамиз. 2016 йилнинг мартида қўлидаги телефонга тикилган одамларнинг акси туширилган “Эҳтиёт бўлинг, зомби!” белгиси Москвада пайдо бўлганди.

Эҳтиёт бўлинг, зомби!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"