Саудия Арабистони шаҳзодаси аёлларни рулга ўтқазиши мумкин

Саудия Арабистони шаҳзодаси аёлларни рулга ўтқазиши мумкин

Саудия Арабистонининг шаҳзодаси Ал-Валид ибн Талол Ал Сауд твиттер саҳифасида аёлларга автомобиль бошқариш вақти келгани ҳақида ёзди.

Айтиб ўтиш керакки, Саудия Арабистонида аёллар машина бошқаришига қатъий тақиқ қўйилган.

Аммо шаҳзоданинг биргина фикри қонунчиликни ўзгартиради, дея дадил айтиш мушкул. Чунки шаҳзода мамлакат подшоҳининг жияни ва катта маблағ эгаси саналса-да, сиёсий лавозим эгаси эмас.

Кўплаб мусулмон мамлакатларида ва ғарбда бир қанча шартларга риоя қилган ҳолда муслималарнинг машина ҳайдашига уламолар рухсат берганлар. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам аёллар машина бошқаришига тақиқ йўқ.

Мавзуга оид

Аёлларнинг етти автомобили

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"