Сербияда суперкар ва йўлтанламаслар ишлаб чиқарувчи компанияга асос солинди

Сербияда суперкар ва йўлтанламаслар ишлаб чиқарувчи компанияга асос солинди

Сербияда ихчам машиналар билан бир қаторда суперкар ва йўлтанламасларни ҳам ишлаб чиқарадиган янги Aqos автомобиль компанияси фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу марка остидаги дастлабки моделларнинг намойиши Женева автосалонида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Auto Motor und Sport нашри хабар бермоқда.

Aqos компаниясига муқаддам бир қанча йирик автоишлаб чиқарувчиларда фаолият кўрсатган дизайнер Саша Милованшевич асос солди. Компанияга Германия, Британия ва Италиядан мутахассислар, Бельград университетидан ходимлар таклиф қилинди.

Маълумотларга кўра, ҳозирча марка линейкаси еттита моделни ўз ичига олади. Aqos 25 компакт-кари базавий машина вазифасини бажаради. Унинг узунлиги 3,85 метр, вазни эса 940 килограммни ташкил этади. Модель 1,2 литр сиғимли 95 от кучига эга двигател билан таъминланиб, 100 км/соат тезликка 9,5 сония ичида чиқа олади. Автомобилнинг энг юқори тезлиги соатига 185 километрни ташкил этади.

Aqos 25

Ундан бир поғона юқорида эса тўрт эшикли Vale 45 модели ўрин эгаллайди. Унинг узунлиги 4 метрдан сал узунроқ бўлиб, вазни 1050 килограммни ташкил этади. Хэтчбек 1,4 литр ҳажмли 180 от кучига эга турбомотор билан таъминланади. Машина “юзталик”ка олти сония ичида чиқа олади, энг юқори тезлиги эса соатига 235 километргача кўтарилади.

Vale 45

Яна бир Zulu 60 спорткупеси асосини эса 2+2 шаклдаги найсимон каркас (қобирға) ташкил этади. Олд ғилдираклари етакчи бўлган моделга 270 от кучига эга 2,4 литр ҳажмли V6 мотори жойлаштирилган. Беш сониядан камроқ вақт ичида тезлигини 100 км/соатга чиқариши мумкин. Автомобиль бир соат ичида 260 километргача бўлган масофани босиб ўтиши мумкин.

Zulu 60

Бундан ташқари, 270 км/соатгача тезликда ҳаракатланадиган Aqos Fastback (370 от кучига эга 3,2 литр сиғимли V6 битурбо мотор), 505 от кучига эга (4,7 литр ҳажмли V10 литр ҳажмли мотор соатига 330 кмга тезликка чиқара олади) икки ўринли Aqos Javier спорткари ҳамда узунлиги 4,66 метрни ташкил этувчи (330 от кучи, 250 км/соат тезлик, 3,7 литр ҳажмли V6 агрегат) Peja 4XL Off Road йўлтанламаси ҳам ишлаб чиқарилади.

Aqos Fastback

Aqos Fastback

Aqos Javier

Aqos Javier

Peja 4XL Off Road

Peja 4XL Off Road

Флагман саналаётган PM суперкари тафсилотлари эса ошкор этилгани йўқ.

Zulu 60

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!