Шахсий автомобилда киракашлик қилиш мумкинми?

Шахсий автомобилда киракашлик қилиш мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисда”ги Қарорига асосан 2012 йилнинг 1 январидан шахсий автомашинасига эга фуқароларнинг лицензиясиз кира қилиши тақиқланади. 

Эслатиб ўтамиз: МЖтКга кўра, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 245 000 сўмни ташкил этади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!