Шина ишлаб чиқарувчи Nokian қаллобликда айбланди

Шина ишлаб чиқарувчи Nokian қаллобликда айбланди

Шу кунларда Финландиянинг Kauppalehti газетаси текширув ўтказди. Экспертлар покришка сотиб олиб, синаб кўргач, уни Nokian компаниясининг ўзи ўтказган тест натижаси билан солиштиришди. Шиналар пишиқлиги орасидаги фарқ сезиларли эди.

Бу воқеа тегишли нашрда ёритилгач, изоҳ тариқасида “Тест учун ишлаб чиқарилган шиналар савдодаги шиналарга нисбатан пишиқроқ. Ҳозир бундай хатти-ҳаракат тақиқланади, буюртма шиналардан фойдаланишга ўтган йилиёқ нуқта қўйилганига кафолат бераман”, деди Рейтерсга Nokian Tyres ижрочи директори. Бу дудмал изоҳ харидорларни қониқтирмаганлиги табиий.

Машмаша тарқалиб кетиши биланоқ, биржада Nokian акциялари нархи 7,3 фоизга пастлаб кетди. Бу ҳафтадан янада пасайиши кутилмоқда.

Nokian Tyres Скандинавиядаги шина ишлаб чиқарувчи энг катта компания саналади. Қароргоҳи Нокиа шаҳрида жойлашган. Компания 1988 йилда фаолиятини бошлаган. Ҳозирда Европа, МДҲ ва Шимолий Америкага маҳсулотларини етказиб беради. 2015 йилда ялпи савдо айланмаси 1,4 млрд долларни ташкил этди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Nokian#шина

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"