Швецияда оилаларга ҳайдовчисиз автомобиль тарқатилмоқда

Швецияда оилаларга ҳайдовчисиз автомобиль тарқатилмоқда

Drive Me лойиҳасида оддий ҳайдовчилар автоном ҳайдаш тизимидан олган таассуротларини бошқалар билан ўртоқлашади.

Замонавий “Волво” автомобилларида иккинчи авлод Pilot Assist ярим автоном бошқарув тизими мавжуд бўлиб, XC90, S90 ва V90 русумларига ўрнатилади. Pilot Assist рулни тўғри бошқариш, полосада автомобилни тўғри тутиб юриш каби функцияларни ўз ичига олади.

Drive Me лойиҳаси автомобилларининг рулини айлантириш ва тепкисини босишнинг ҳожати йўқ. Тўғри, бу фақатгина Гётеборг шаҳрининг махсус ажратилган зоналарда амал қилади.

Лойиҳанинг моҳият ва мақсади оддийдир. Одатда, ҳайдовчисиз технологиялар устида инженерлар шуғулланса, “Волво” автоном бошқарувли XC90 кроссоверларини оддий оилаларга фойдаланишга бериб, синаш пайида. Чунки оддий ҳайдовчи кундалик ишларда автомобилнинг афзаллиги ва камчиликларини осонгина пайқайди.

Бундан ўзига хос лойиҳани Volvo биринчи марта ўтказаётибди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"