Швецияда янги автомобиль маркаси пайдо бўлади

Швецияда янги автомобиль маркаси пайдо бўлади

Хитой сармоядорларига қарашли NEVS (National Electric Vehicle Sweden) компанияси шу номдаги автомобиль бренди яратилиши ҳақида эълон қилди. Шундай қилиб, NEVS компанияси ўзининг Saab маркасидан бутунлай воз кечади. Автомобиль бренди сифатида Saab фаолияти тугайди.

NEVSнинг дастлабки маҳсулоти Saab 9-3 платформасида ясалган электромобиль бўлиши кутиляпти. Ишлаб чиқарилиши 2017 йилга мўлжалланган. “Автомобиль саноати жадал ўзгармоқда, жамоатчиликни ташвишга солувчи транспорт ҳаракати ва зарарли чиқиндилар муаммоларига тайёр туриш керак. NEVS бу ўзгаришлар сари биринчи бўлиб қадам ташлайди”, дейилади компаниянинг расмий хабарномасида.

NEVS бундан ташқари ўртача ўлчамли фастбек ва уч кроссовер ишлаб чиқармоқчи. Уларнинг барчаси электрга ишлайди. Машиналар Швециянинг Тролльхеттан ва Хитойнинг Тянжин шаҳарларида ишлаб чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"