Сингапурда ҳайдовчисиз таксилар жорий этилади

Сингапурда ҳайдовчисиз таксилар жорий этилади

Бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи Delphi ширкати автоном таксомотор лойиҳасини амалга оширмоқчи.

Сингапур йўлларига синов учун олтита модификацияланган автоном Audi Q5 чиқарилади. Ўтган йили бундай автоном машиналар Сан-Францискодан Ню-Йорккача бўлган йўлни бехатар босиб ўтган.

Ҳайдовчисиз автомобиллар Сингапур кўчаларида олдиндан тайёрланган уч йўналиш бўйича юради. Йўллар тегишли инфраструктура билан жиҳозланган. Ҳар бир йўналиш узунлиги 6,4 км. Синов давомида ҳар бир автомобилда ҳайдовчи ўтиради ва зарур ҳолатда бошқарувни қўлига олади.

Delphiнинг вице-президенти Глен Девос айтишича, 2019 йилга бориб ҳайдовчисиз автомобиллар шаҳар бўйлаб мустақил кеза оладиган даражага етади.

Компания менежери бу лойиҳаларни АҚШ ва Европада ҳам амалиётда қўллашни режалаштираётганлигини айтиб ўтди. Ишлар кўнгилдагидек кетса, 2020 йилдан тамоман рулсиз автомобилларни синаш бошланади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"