Сингапурда жаҳондаги илк пилотсиз такси иш бошлади

Сингапурда жаҳондаги илк пилотсиз такси иш бошлади

nuTonomy компанияси жаҳондаги илк пилотсиз таксомоторларни Сингапур йўлларига чиқарди. Ушбу таксомоторлар пилотсиз бошқарилиб, йўловчиларни мустақил равишда манзилга етказиши мумкин.

Associated Press нашрининг хабар беришича, айни вақтда nuTonomy паркида жами 6 та электр қувватида ҳаракатланадиган Renault Zoe ва Mitsubishi i-MiEV базасидаги автомобиллар мавжуд. Компания йил охиригача уларнинг сонини 12 тагача ошириш мақсадида.

Ҳозирча пилотсиз режимдаги таксомоторлар 4 квадрат километр майдонда жойлашган One North бизнес секторида ҳаракатланмоқда. Таксига буюртма бериш учун смартфондаги махсус иловадан (таксини чақириш ва тўхташ нуқтасини белгилаш мақсадида) фойдаланиш керак бўлади.

Агар таксининг техник хусусиятлари тўғрисида гапирадиган бўлсак, таксига машина атрофида юз бераётган ҳодисаларни  мунтазам кузатадиган бир қатор махсус камера ва “Лидар” деб номланадиган лазерли радарлар ўрнатилган. Шунингдек, таксида кўзда тутилмаган вазиятларни бартараф этиш учун ҳайдовчи ҳам йўловчиларга ҳамроҳлик қилади. Аммо бу лойиҳанинг илк босқичида йўлдаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида бўлиб, кейинчалик бошқарувда ҳайдовчи иштирок этмайди.

Такси яқин орада бутун Сингапур ҳудуди бўйлаб хизмат кўрсатиши режалаштирилган.  nuTonomy компанияси 2018 йилга келиб фақат мана шундай таксиларда мижозларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида. Шунингдек, компания бундай пилотсиз таксилар Сингапурдаги жами таксилар миқдорини жорий 900 000 тадан 300 000 тагача қисқартириши мумкинлиги таъкидлаб ўтган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.