Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатнинг транзит салоҳияти муҳокама қилинди

Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатнинг транзит салоҳияти муҳокама қилинди

Халқаро транспорт алоқаларини ривожлантириш бўйича муассасалараро ишчи гуруҳ ТИВда мажлис ўтказди. Бу ҳақда gazeta.uz хабар бермоқда.

Ишчи гуруҳнинг халқаро (ерусти) транспорт алоқаларини ривожлантиришга бағишланган мажлиси 15 апрел куни ўтказилди.

ТИВ матбуот хизмати хабар беришича, мажлисда мамлакатлараро юк ташишни ривожлантириш, республиканинг транзит потенциалини кучайтириш ва бу соҳада халқаро шартномаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Шартномалардан бири Эрон, Уммон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги Ашхобод келишувидир. Ашхобод келишуви Марказий Осиё ва Форс кўрфази давлатлари орасида транспорт йўлаги барпо этишни кўзда тутади.

Мажлисда Ташқи иқтисодий алоқалар Вазирлиги, Адлия Вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар Уюшмаси, “Ўзтемирйўлназорат” Давлат инспекция ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖдан экспертлар қатнашди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"