Татаристонда ҳайдовчисиз автомобилларнинг йўл белгилари ўрнатилади

Татаристонда ҳайдовчисиз автомобилларнинг йўл белгилари ўрнатилади

Россия ҳукумати янгича йўл белгилари ишлаб чиқаётгани тўғрисида июнь ойида хабар берган эдик. Янги йўл белгилари биринчи бўлиб Татаристонда ўрнатилади.

Автоном автомобиллар 2020 йилдан Россия йўлларига чиқади. Шундан бошлаб йўл четида “Диққат, йўл қисмида ҳайдовчисиз транспорт воситаси”, “Ҳайдовчисиз транспорт қатновчи йўл қисми бошланиши”, ” Ҳайдовчисиз транспорт қатновчи йўл қисми тугаши” номли белгиларни учратиш мумкин бўлади. Яқин кунларда Давлат автомобиль назорати тегишли лойиҳани тасдиқлайди.

Икки йилдан сўнг катта шаҳарлардаги йўлларнинг махсус ажратилган бўлагида илк ҳайдовчисиз юк автомобиллари қатнай бошлайди. Юк машиналари Москва области ва Татаристонда синовдан ўтказилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"