Tesla автопилоти энди фавқулодда чироқларни аниқлайди, лекин фақат кечаси

Tesla автопилоти энди фавқулодда чироқларни аниқлайди, лекин фақат кечаси

Авваллари Tesla ва фавқулодда вазиятлар машиналари билан тўқнашувлар кўп кузатиларди, энди эса Tesla Model 3 va Y'да  тунда фавқулодда ёқилган чироқни аниқлаш ва секинлашиш функцияси бор.  Лекин, Tesla ҳайдовчиларни Автопилот  ҳар доим ҳам фавқулодда чироқларни пайқамаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Агар Model 3 ёки Model Y тезюрар йўлда тунда Автостеэрдан фойдаланган ҳолда фавқулодда  транспорт воситаси(тез ёрдам ёки ўт ўчириш машинаси )нинг чироқларини аниқласа, ҳайдаш тезлиги автоматик равишда пасаяди ва сенсорли экранда секинлашиш ҳақида хабар пайдо бўлади.  "Шунингдек, жиринглаган қўнғироқ овози сизга қўлларингизни рулда ушлаб туришни эслатиб туради. Ёруғлик аниқлагичлари ўтиб кетганда ёки кўринмай қолганда, Автопилот сизнинг круиз тезлигингизни давом эттиради. Шу билан бир қаторда, тезликни оширишингиз мумкин.

Албатта, ҳамма вақт ҳам  Tesla тез ёрдам машиналарига урилиб кетмайди ва Тесла бу функция ишга тушиши учун ташқарида қанчалик қоронғи бўлиши кераклигини аниқлаб беролмайди.

Бу бироз муаммо бўлиши мумкин, чунки кўпчилик автоҳалокатлар  тунда содир бўлмайди - улар кундузи, эрталаб ва кечқурун содир бўлади. Шу билан бирга, тунда фавқулодда ёруғлик ишлатилишини бир неча миль узоқликдаги ҳайдовчи аниқлай олади. 

Tesla таъкидлашича, Model 3 ва Y моделлари бошқа транспорт воситаларининг фавқулодда чироқларини ҳали ҳам аниқлай олмаслиги мумкин ва Tesla ҳайдовчилари йўлдан кўзларини узмаслиги кераклигини  такрорлайди.

Tesla шунингдек, автопилот уларни тунда аниқлай олиши учун фавқулодда чироқлар милтиллаши ёки милтилловчи режимда ишлаши кераклиги ҳақида батафсил маълумот бермади. Масалан, фавқулодда ёруғлик панжаралари (улар ҳозирда асосан светодиодли) доимий режимда ёритилиши мумкин, бу эса бошқа автомобилларнинг орқа чироғидан фарқ қилмайди. Шунинг учун фавқулодда транспорт воситасини йўл четида тўхташ мумкин ва чироқлари узлуксиз режимда бўлса уни Автопилот датчиклари  аниқлай олмайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Tesla Model 3