“Tesla” муваффақиятининг сирларидан бири ошкор бўлди

“Tesla” муваффақиятининг сирларидан бири ошкор бўлди

Яқинда журналистлар “Тесла”нинг автопилот яратиш бўйича бўлими бошлиғи Стерлинг Андерсон билан суҳбатлашди. Унинг айтишича концерн муваффақиятининг сир-асрори барча электромобилларнинг интернетга уланишидадир.

Бу автоном автомобиль ишлаб чиқарувчи концернлар ўртасидаги рақобатда “Тесла”нинг устунлигини таъминловчи технологиядир. Концерн мутахассислари ҳар бир электромобилнинг юрган  йўлигача хабардор. Ўн соатда улар ўртача 1 609 344 км йўл босади.

Дастлабки Model S чиққанидан икки йил ўтгач, электромобилларда шошилинч тормозлаш функцияси пайдо бўлди. Кейинроқ эса концерн мутахассислари машинага кўплаб сенсорлар ўрната бошлади, улар ҳаракатланиш ҳақида ахборот тўплайди.

Умуман олганда мутахассислар ўзларига зарур барча маълумотни олишди, бироқ интернетдан фойдаланмасдан маълумот олиш самарасизлигини кейинроқ англаб етишди. Бунгача концерн электромобиллари 2,6 млн км йўл босиб улгурганди.

Концерн вакиллари электромобилни масофадан кузата олмайди. Бироқ борлиги сезилмайдиган дастурлар ёрдамида тизим унумдорлигига таъсир ўтказиши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"