Tesla пикап ишлаб чиқармоқчи

Tesla пикап ишлаб чиқармоқчи

Тесладан буни ҳеч ким кутмаганди. Auto Bild нашрига асосланадиган бўлсак, теслачилар Ford F-150 ва Chevrolet Silverado автомобилларига рақобатчи тайёрлашни бошлаб юборади.

Пикап кузовли автомобиллар АҚШда бозори чаққон саналади. Бир неча йиллардан бери учта энг харидоргир русумлар рўйхатидан Ford F-Series, Chevrolet Silverado ва RAM русумлари тушгани йўқ. Чамаси, Тесла ушбу рўйхатга киришни режалаштирган.

Стандарт пикаплардан Тесла пикапи фарқланади. Аввало, қиёфаси оригинал ишланади. Иккинчидан, одатдагича, фермерларга эмас, юрист ва шифокорларга мўлжаллаб чиқарилади. Учинчидан, сезганингиздек, барча Тесла русумлари сингари электрли бўлади ва асосида Tesla Model 3 платформаси ётади.

Ҳозирча, Тесла пикапи хусусида бор маълумотлар шу. Янги автомобилни 2018 йилда тақдим этиш мўлжалланган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"