Tesla Шанхайдаги заводни кенгайтиришга 188 млн доллар сармоя киритади

Tesla Шанхайдаги заводни кенгайтиришга 188 млн доллар сармоя киритади

Tesla Шанхайдаги заводида ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш учун 187,91 миллион доллар сарфлашга қарор қилди, деб ёзади Kommers.uz Reuters нашрига асосланиб.

Beijing Daily нашрининг ёзишича, компания заводда 4 мингта янги иш ўрни яратади. Шундай қилиб, компания ходимлари сони 19 минг нафарга этади.

Завод қуввати қанчага ошишини компания ошкор қилмаган. Айни пайтда Шанхай заводида йилига 450 минг дона Model 3 ва Model Y электромобиллари ишлаб чиқарилади.

Шанхайдаги завод тўлалигича Tesla компаниясига тегишли. Бу Хитойда қўшма корхона доирасида автомобиль ишлаб чиқармайдиган ягона завод ҳисобланади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Tesla