Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишли поезд чипта нархлари маълум бўлди

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишли поезд чипта нархлари маълум бўлди

2016 йил 5 сентябрдан бошлаб янги 60/59-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйлаб «Ўзбекистон» йўловчи поездининг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизматининг маълумотига асосланиб Kun.uz ёзмоқда.

Поезд Тошкент марказий вокзалидан соат 08:05да жўнаб кетиб, Андижон вокзалига соат 14-05да етиб боради ҳамда Андижон вокзалидан соат 15:25да йўлга чиқиб, Тошкент марказий вокзалига 21:25да етиб келади.

Поезд йўл давомида Поп, Қўқон, Марғилон шаҳарларидаги вокзалларда тўхтайди.

Поезд вагонлари 3 хил тоифага бўлинган: Econom — 45 000 сўм, Business класс — 68 000 сўм ва VIP класс — 130 000 сўм.

60/59-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйлаб янги йўловчи поезди ҳақидаги батафсил маълумотларни 1005 қисқа рақамидан олиш мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.