Тошкент-Бухоро йўналишида илк тезюрар поезд қатнови амалга ошди

Тошкент-Бухоро йўналишида илк тезюрар поезд қатнови амалга ошди

«Афросиёб» тезюрар поезди Тошкент-Бухоро йўналишида илк қатновини амалга оширди.

Энди Тошкент ва Бухоро ўртасидаги 600 километрлик масофа илгаригидек 7-8 соатда эмас, 3 соату 20 дақиқада босиб ўтилади, деб Sputniknews-uz.com ёзмоқда.

Лойиҳа доирасида Самарқанд-Бухоро йўналишида 259 километр йўл электрлаштирилди. 146 километрлик «Мароқанд-Навоий» участкасида ер кўтарма ишлари бажарилиб, янги темир йўл тўлиқ ётқизилди, Навоийдан-Бухорогача бўлган масофада эса мавжуд пўлат излар тўлиқ реконструкция қилинди.

Бундан ташқари, ушбу йўналишда жами 222та сунъий иншоот, шу жумладан, 1 та пиёдалар ўтиш йўлаги, 4 та йўл ўтказгич ва 4 та кўприк қуриб битказилди.  Электропоездларни узлуксиз электр қуввати билан таъминлаб берувчи 4 та электр тортиш станциялари бинолари ҳам тикланди ва энг замонавий техник жиҳозлар билан таъминланди.

Каттақўрғонда шаҳрида бир вақтнинг ўзида 100 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган янги вокзал биноси қурилди, Бухоро вокзали эса капитал реконструкция қилинди. Эндиликда у бир вақтнинг ўзида 300 нафардан зиёд йўловчини қабул қилиши ва хизмат кўрсатиши мумкин.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.