Тошкент чорраҳалари кузатув камералари билан таъминланади

Тошкент чорраҳалари кузатув камералари билан таъминланади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда қурилиши 2014 йил бошланган ҳамда шаҳар чорраҳаларини кузатишга мўлжалланган видеокузатув тизимини қисқа муддатда ишга туширишга кўрсатма берди.

Ҳозирги кунда Тошкентда 120 та чорраҳа кузатув камералари билан жиҳозланган. Уларнинг барчаси ишга тайёр ва қоидабузарликларни тест режимида қайд этмоқда, дея ёзади Sof.uz.

Ички ишлар органлари фаолиятидаги муаммо, камчилик ва вазифаларга бағишланган видеоселектор мажлиси давомида Шавкат Мирзиёев тегишли раҳбарларга транспорт ва пиёдалар ҳаракатини бошқариб турадиган кузатув камераларини ишга тушириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.