Тошкент метрополитени “Ўзбекистон темир йўллари” таркибига киритилди

Тошкент метрополитени “Ўзбекистон темир йўллари” таркибига киритилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 октябрдаги 375-сонли қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритилди. Қарорда шунингдек, компаниянинг ижроия тузилмасида ҳам ўзгартишлар амалга оширилиши белгиланган, деб Kun.uz ёзмоқда.

Эндиликда, компаниянинг ташкилий тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлинмалар ва уларнинг бошқарув органлари: акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва бошқарув аппарати пайдо бўлади. Унинг фаолиятининг ички назоратини ревизия комиссияси ва ички аудит хизмати амалга оширади.

“Тошкент метрополитени” унитар корхонаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ компанияси таркибига киритилгани боис, унинг раҳбари акциядорлик жамияти ижроия бошқармаси раҳбари ўринбосари лавозимини ҳам эгаллайди.

Шунингдек, компаниянинг бошқарув ходимлари сони 93 нафаргача (аввал 120 киши) қисқартирилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.