Тошкент - Минеральние-Води - Тошкент авиақатновлари сони ошди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2018 йилнинг 19 июндан бошлаб, Тошкент - Минеральние-Води - Тошкент йўналишида қатновлар сонини оширади. Бу ҳақда МАК ахборот хизматихабар берди.
Қўшимча қатнов сешанба кунлари Airbus 320 замонавий ҳаво лайнерларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):
Сешанба: HY-645 Тошкент 09:00 – Минералние-Води 10:30
Сешанба: HY-646 Минералние-Води 12:30 – Тошкент 17:35
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент - Бишкек - Тошкент йўналишидаги авиақатновлар сони оширилгани хабар берилганди.