“Тошкент-Қўнғирот” йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади!

“Тошкент-Қўнғирот” йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади!

Янги йил байрами олдидан, яъни 2021 йил декабрь ойида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент-Қўнғирот” йўналишида 5604-сонли қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади. Ҳаракат жадвалига кўра мазкур поезд 7, 10, 14, 17, 21, 24 декабрь кунлари соат 23:20 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, жами олти маротаба қатновини амалга оширади.

Ушбу қўшимча поезд Самарқанд, Бухоро темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтади. Чипталарни темир йўл кассаларидан, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.

Мавзу:

#TransUzbekistan