Тошкент шаҳрида 836 нафар пиёдага жарима солинди

Тошкент шаҳрида 836 нафар пиёдага жарима солинди

Тошкент шаҳри фуқароларининг Йўл ҳаракати қоидаларига мутлақ риоя қилишларини таъминлаш мақсадида турли таъсир чоралари қўлланилмоқда. Бунда ҳайдовчиларга нисбатан, 15 мартдан бошлаб камералар ёрдамида жарималар ёзиш бошланган бўлса, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдаларга ҳам жарималар солинмоқда. Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинган, деб ёзади Kun.uz.

ИИББ вакилининг сўзларига кўра, шу пайтга қадар шаҳар ҳудудида йўлни кесиб ўтиш қоидаларини бузган 836 нафар пиёдага белгиланган тартибда жарималар солинган.

Бундан ташқари, камералар воситасида ёзилган жарималар бўйича шикоят қилиб келаётганларнинг 80 фоизи қайта кўриб чиқиш жараёнида ўз хатоларига иқрор бўлишмоқда. Таъкидланишича, тизимдаги айрим нуқсон ва камчиликларни аниқлаб, уларни тузатиш мақсадида ҳам ушбу камералар синов тариқасида жарималар ёзишни бошлаган эди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.