Тошкент шаҳрида кўриш учун қулай бўлган янги турдаги йўл белгилари ўрнатилмоқда

Тошкент шаҳрида кўриш учун қулай бўлган янги турдаги йўл белгилари ўрнатилмоқда

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёрқин сариқ ҳошияли «Пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгилари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Sof.uz хабар бермоқда.

Йўл белгиларига сутканинг қоронғу пайтларида ҳам яхши кўриниши учун нур қайтарувчи плёнка тортилган.

Бугунги кунгача мазкур белгилар Келес йўли ва Меҳр кўчалари, шунингдек, метронинг «Чилонзор» бекати яқинида, Кичик ҳалқа йўли бўйлаб ўрнатилди.

Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматига кўра, бундай белгилар пойтахт йўлларида хавфсизликни таъминлаш, йўловчилар ҳаёти ва саломатлигини асрашга хизмат қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.