“Тошкент-Урганч -Тошкент” йўналишида яна қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

“Тошкент-Урганч -Тошкент” йўналишида яна қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Йўловчиларга, айниқса, талабаларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2022 йил 4 январдан 9 январгача “Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида 556/555 сонли қўшимча йўловчи поездларининг қатнови йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ

Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент-Урганч” йўналишидаги 556-сонли йўловчи поезди 2022 йил 4, 6, 8 - январь кунлари соат 23:00 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан, “Урганч-Тошкент” йўналишида ҳаратланадиган 555-сонли йўловчи поезди эса 2022 йил 5, 7, 9 - январь кунлари соат 19:30 да Урганч темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.