Тошкент вилоятида бир кунда рўй берган икки ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятида бир кунда рўй берган икки ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Тошкент вилояти ИИБнинг хабар беришича, жорий йилнинг 21 январь куни содир бўлган ЙТҲда 27 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди, деб ёзади UzNews.

Вилоятнинг Бўка туманида 21 январь куни соат тахминан соат 05:30 да Оққўрғон туманида яшаган, 1991 йилда туғилган Ибрагимов Маҳмуд «Гулистон – Бўка – Оҳангарон» автомобиль йўлининг 79-километрида ҳаракатланиб келаётган вақтда бошқарувни йўқотган.

Автомашина йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган. Оқибатда втомашина ҳайдовчиси касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Унга ҳамроҳлик қилиб келаётган, 1991 йилда туғилган йўловчи Аҳрор Муслибеков эса чап қўл елка суягини ёпиқ синиши, пешона юз соҳаси шилинган жароҳати ва травматик шок 2-даражали ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, Қибрай туманида 21 январь куни соат тахминан 00:45 да шу туманда яшовчи, 1955 йилда туғилган нафақахўр Саттаров Тоҳир Тошкент шаҳар томондан Ўнқўрғон томонга автомашинани бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Қибрай туманида яшовчи, нафақахўр, 1949 йилда туғилган Миракбар Султоновни уриб юборган. Натижада пиёда бош мия лат ейиши, ўнг болдир суякларини юқори учлигидан синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Касалхонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у 21 январь куни соат 11:00 да вафот этган.

Ҳар иккала ҳолат бўйича тегишли туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзу:

#ЙТҲ

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.