Тошкент вилоятида радарга тушган ҳайдовчиларнинг ярмидан кўпи жаримани тўламаган

Тошкент вилоятида радарга тушган ҳайдовчиларнинг ярмидан кўпи жаримани тўламаган

Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз» ва «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлларига ўрнатилган янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техникалари шу йилнинг 16 февралидан  7 май  кунига қадар 62600 дан ортиқ қоидабузарликни аниқлади.

Тошкент вилояти ИИБ хабарига кўра, қоидабузарларнинг 28400 нафаригина белгиланган муддатларда қонунда белгиланган тартибда жарималарини ўз вақтида тўлашган. Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчиларга нисбатан махсус тадбир ўтказмоқда. Яъни, олтмиш кун ичида жарима тўламаган ҳайдовчиларнинг автомобиллари жаримага майдонига қўйиляпти. Бугунга қадар ана шундай қарздорларнинг 530 дан кўпроқ автомобили вилоят ҳудудидаги жарима майдонларига қўйилди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.