Тошкент вилоятида юз берган даҳшатли автоҳалокат натижасида 6 киши ҳалок бўлди
Янгийўл тумани ҳудудида 6 нафар, шу жумладан бир нафар вояга етмаган шахснинг ўлимига сабаб бўлган йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида яна 6 нафар шахс турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага жойлаштирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.
6 сентябрь куни Тошкент — Термиз автомобиль йўлининг 832 км.да NEXIA автомашинаси ҳайдовчиси MAN юк машинаси билан тўқнашув содир қилган. Натижада юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, яна иккита NEXIA автомашиналари билан тўқнашган.
Воқеа жойида фавқулотда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.