Тошкентда маст ҳайдовчиларни “овлаш” бошланди

Тошкентда маст ҳайдовчиларни “овлаш” бошланди

Пойтахтимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳайдовчиларни тутиш тадбири бошланди. Тадбир давомида бошқа турдаги қоидабузарлар ҳам қўлга тушди.

Якшанбага ўтар кечаси ўтказилган рейдда 3,2 мингдан ортиқ қоидабузарлар аниқланди, деб ёзмоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.

Булар ичида маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 29та; хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик (1277та); транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш (22та); светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик (38та); ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш (65та); одам ташиш қоидаларини бузиш (409та) ва бошқа турдаги қоидабузарликлар бор.

Бундай рейдлар пойтахтдагина эмас, мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилади.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг маълумотларига кўра, тугаётган йилда тошкентликлар бир млн мартадан ортиқ қоида бузган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"