Тошкентдаги ҳар бир оилавий поликлиникага тўрттадан «Дамас» берилади

Тошкентдаги ҳар бир оилавий поликлиникага тўрттадан «Дамас» берилади

Жорий йилнинг охирича Тошкентдаги ҳар бир оилавий шифохонага тўрт донадан «Дамас» автомобили берилади, деди Яшнобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Галина Турманова.

Бугунги кунда етарлича транспорт воситалари мавжуд бўлмаганлиги боис Тошкентдаги тиббиёт муассасаларидаги шифокорлар беморларнинг уйларига ўз вақтида етиб бора олишмаяпти.

«Шу йилнинг охирига қадар 60та оилавий поликлиникага тўрттадан «Дамас» автомобили берилади. Жами 240 дона автомобиль. Транспорт техникалари икки босқичда — иккитадан автомобиль йилнинг биринчи ярмида, қолган иккитаси иккинчи ярмида берилади. Экспертларнинг фикрича, бу аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизимини сезиларли даражада яхшилайди, шифокорлар куннинг исталган вақтида чақирув бўйича беморнинг хонадонига бора олишади», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини кескин танқид қилганди. Бунга жавобан соғлиқни сақлаш вазири муаммоларни ҳал қилиш учун чора-тадбирлар кўрилишини билдирганди, деб ёзмоқда Sof.uz.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.