Тошкентдаги радар жойлаштириш ҳуқуқи берилган ҳудуд бошланғич нархидан 437 баробар қимматроққа сотилди

Тошкентдаги радар жойлаштириш ҳуқуқи берилган ҳудуд бошланғич нархидан 437 баробар қимматроққа сотилди

Бу сафар 92 лот 66,6 млрд сўмга сотилди. Бир нечта пунктлар учун савдолар икки кундан ортиқ давом этди.

Электрон аукцион маълумотларига кўра, 7−9 феврал кунлари Тошкент шаҳридаги радарлар ўрнатиш учун мўлжалланган 92 та жой электрон аукцион орқали сотилди.

Якуний баҳолар суммаси 66,61 млрд ни, лотларнинг умумий бошланғич баҳоси 395,55 млн сўмни ташкил этди. Аукцион давомида умумий қиймат 168,4 бараварга ошди.

Таққослаш учун, январ ойида 69 та нуқтанинг умумий қиймати салкам 21 млрд сўмни ёки дастлабки кўрсаткичдан 68 баробар кўпни ташкил қилди.

Бу гал 2 нафар харидор — “Миcроёл” ва жисмоний шахс энг кўп савдо нуқталарини харид қилди. Бунда жисмоний шахс 63 та савдо нуқталарини сотиб олган бўлса, компания эса бор-йўғи 28 тани харид қилди. Илгари камералар учун участкаларни оммавий равишда сотиб олган 64-БИТ компанияси ўзини битта участка билан чеклаган.
Барча аукционлар савдоси камида бир неча соат, айримлари бир кундан ортиқ давом этди. Тўртта аукционда эса икки кундан ортиқ давом этди (61 соат 40 дақиқа) ва барчасида фуқаро ғолиб чиқди.

Кичик ҳалқа йўли — Оққўрғон чорраҳасида жойлашган участканинг нархи 437 баробарга қимматлашган. Унинг бошланғич баҳоси 4,05 млн сўм бўлган бўлса, якуний нарх 1,76 млрд сўмни ташкил этди. Бу энг қиммат сотилган лотга айланди.

Якуний нарх бўйича иккинчи ўринни Беруний ва Нурафшон кўчалари чорраҳасида (“Тинчлик” метро бекати яқинида) 1 млрд 534 млн сўм ёки бошланғич баҳосидан 379 баравар қиммат бўлган, 8 та камера жойлаштиришга мўлжалланган участка эгаллади.

Лабзак — Зулфияхоним чорраҳасидаги жой 369 баробар қимматлаб, 1 млрд 490 млн сўмга аукционни тарк этди.

Абдулла Қодирий — Қорасарой чорраҳаси нархи 325 баробарга ошиб, 1 млрд 319 млн сўмга етди.

Жами 9 та лот 300 баробардан ортиқ, 27 таси 200 баравардан 300 баробарга, 32 таси 100−200 баробарга қимматлашган.

Энг арзон нархда сотилган лот — Муҳаммад Юсуф (Доғистон) — Бўзбозор бурчагидаги нуқта бўлиб, у 28,9 млн сўмга харид қилинди.

Мавзу:

#радар