Тошкентдан Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкентдан Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

“Uzbekistan Airways” матбуот хизматининг хабар беришича, “Тошкент — Москва — Тошкент” ва “Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент” йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўйилади.

“Тошкент — Москва — Тошкент” йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 9 мартдан 14 мартгача;

“Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент” йўналиши бўйича эса 2022-йилнинг 11, 13 ва 14 март кунлари амалга оширилади.

Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, “Uzbekistan Airways Sales” филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин, дейилади хабарда.

Мавзу:

#самолёт