Тошкентдан Хивага етти соатда етиб бориш имконияти яратилади.

Тошкентдан Хивага етти соатда етиб бориш имконияти яратилади.

Мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилаётган $162 млнлик кредит ҳисобидан амалга оширилади.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ғарбидаги йирик шаҳар марказларини боғловчи 465 километрлик темирйўл линиясини электрлаштириш, темирйўл хизматларини яхшилаш ҳамда минтақада савдо ва туризмни ривожлантириш учун $162 млн лик кредит ажратилишини маъқуллади.

Хабарда ёзилишича, Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида Бухоро ва Хива шаҳарлари ўртасида 250 километр тезликда ҳаракатланувчи тезюрар Аfrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу орқали Бухоро ва Хива ўртасидаги қатнов вақтини икки соатгача қисқартириш, Тошкентдан Хивага етти соатда етиб бориш имкониятини яратиш режа қилинмоқда.

Ушбу лойиҳа Хитойни Марказий Осиё орқали Европа билан боғлайдиган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик коридорининг бир қисми экани ҳам айтилган.

“Бухоро-Хива” темирйўл линияси электрлаштирилгач, йиллик йўловчи ташиш ҳажми жорий йилдаги 280 минг кишидан 2026 йилга бориб 1 млн кишигача оширилиши, юк ташиш ҳажми эса йилига жами 11,8 млн тоннага етиши прогноз қилинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!