Тошкентлик фуқаро "чиройли" авторақамни 50 млн сўмга сотиб олди

Тошкентлик фуқаро

Avtoraqam.uzex.uz сайти орқали ўтказилган автомототранспорт воситалари учун аукционда чиройли рақамлардан бири 50 млн сўмдан ортиқроққа сотилди. Бу ҳақда Ўзбекистон республика товар хомашё биржасининг матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Z 770 ZA авторақамини 50 миллион 773 минг сўмга сотиб олган. Унинг бошланғич баҳоси 7млн 488 минг 750 сўм қилиб белгиланган эди.

Бундан ташқари, Z 701 ZA авторақами 34 млн 22 минг 687 сўм, Z 702 ZA — 16 млн 475 минг 250 сўм, Z 990 ZA — 7 млн 563 минг 637 сўм ва Z 770 OA — 5 млн 294 минг 546 сўмга сотилган.

Эслатиб ўтамиз. 14 сентябр куни Жиззах вилоятида рўйхатдан ўтказилган (25) E 070 EA автомобил рақами 7 563 637,5 сўмга сотилганди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.