Uzbekistan Airways Янги йил байрамига махсус чегирмалар эълон қилди(тоифалар бўйича)

Uzbekistan Airways Янги йил байрамига махсус чегирмалар эълон қилди(тоифалар бўйича)

"Uzbekistan Airways" АЖ Янги йил байрами муносабати билан жорий йилнинг 31 декабридан 2022 йил 4 январга қадар Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилаётган ички рейслар авиачипталарига 30% дан 50% гача чегирмалар эълон қилди.  

Чегирмалар Ўзбекистон шаҳарлари ўртасидаги барча қатновларга амал қилади ва қуйидаги тоифадаги йўловчилар учун тақдим этилади:  

– Якка тартибдаги йўловчилар 30% ; 

– Туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши),   мактаб ўқувчилари,   коллеж,   лицей,   ОТМ талабалари,   Ўзбекистон Республикаси ИИВ,   МВ,   ДХХ,   ДСҚ,   ДБҚ тизимлари талабалари ва тингловчилари ва бошқа идоралар учун 40% ; 

– Оила учун 50% (2 ва ундан ортиқ,   яъни:   эр-хотин ва уларнинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари,   ота ва унинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари ёки она ва унинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари) ;

– Нафақахўрлар учун 50% ;

– Ногиронлиги бор шахсларга 50% ;

– 1941-1945 йиллар уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга 50% ;

– 1941-1945 йилларда уруш ва меҳнат фронтида кўрсатган фидокорлиги учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар учун 50% ;

– Чернобил АЕС ҳалокати оқибатларини олдини олишда иштирок этган иштирокчилар учун 50%.  

Эслатма:  

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга чегирмалардан 1 тасини қўллашга рухсат берилади.   Бир нечта чегирмаларни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.   Юқорида кўрсатилган чегирмалар чақалоқлар ва 2 ёшга тўлмаган болалар учун амал қилмайди.   Авиачипта харид қилаётганда тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари бўлиши керак.  

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#самолёт