Volkswagen арзон брендининг илк моделлари кроссоверлар бўлади

Volkswagen арзон брендининг илк моделлари кроссоверлар бўлади

Volkswagen концернининг янги бюджет бренди остида ишлаб чиқариладиган илк икки модел кроссоверлар бўлади. Бу ҳақда “Фолксваген” раҳбари Маттиас Мюллерга асосланиб Autocar нашри хабар бермоқда.

Германия автомобилсоз компанияси арзон автомобилларни Хитойда 2018 йилдан ишлаб чиқаришни бошлайди. “Биз Хитойда FAW-Volkswagen қўшма корхонасида ишлаб чиқариладиган арзон машиналарни яратиш устида иш олиб борамиз. Уларни мустақил бренд остида ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдамиз”, – деди Мюллер.

Дастлабки маълумотларга кўра, бошланғич босқичда ихчам ва ўрта ўлчамли йўлтанламаслан, улар ортидан эса хэтчбек ва седанлар ҳам ишлаб чиқарилади. Барча моделлар битта платформа устида бунёд этилади. Боиси “Фолксваген” имкон қадар ишланмалар нархини арзонлатишга ҳаракат қилмоқда.

Автомобиллар нархининг 8-11 минг евродан бошланиши кутилмоқда. Бундан аввалроқ машиналар Хитойдан ташқари ЖАР, Ҳиндистон, Жанубий Америка ва Шарқий Европада ҳам пайдо бўлиши тахмин қилинган эди, аммо эндиликда Мюллер истисно тариқасида фақатгина Хитой бозори учун мўлжалланганини маълум қилди.

Янги компания Volkswagen концернининг 13- мустақил бренди ҳисобланади. Бу эса немислар “дизель можароси” билан боғлиқ равишда вужудга келган инқироздан қутулиш учун ўзларига тегишли бир қатор русумларни сотишни мўлжалламоқда, деган гап-сўзларга зид келмоқда.

“Ўйлайманки, 13 та бренд бизнинг кучимизни намойиш қилади, ожизлигимизни эмас. Ҳозирги вақтда биз ўз компанияларимиздан воз кечиш эҳтимолини ҳаттоки муҳокама ҳам қилаётганимиз йўқ”, – дея ойдинлик киритди Мюллер.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.