Volkswagen “дарғазаб” пикап тайёрлади (видео)

Volkswagen “дарғазаб” пикап тайёрлади (видео)

Бу машина худди “Ақлсиз Макс” филмидаги автомобилга ўхшатиб ясалган. Чўчиманг – у савдога чиқарилмайди.

Шиддатли автомобиль Volkswagen Korama номини олган. Кузовининг ҳарбийча туси кишини ажаблантиради. Аслида ҳам у харидорни ажаблантириб диққатини тортиш, яъни реклама мақсадида тайёрланган.

Австралияликлар пикап савдосини жонлантириш учун Koramaни тайёрлади. “Фолксваген” маҳаллий аҳолига ўз машинаси қитъа йўлларига нақадар мос келиши ва шиддатини кўз-кўзлаётибди.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"