Volkswagen Polo янги платформа ва дизайнда

Volkswagen Polo янги платформа ва дизайнда

Италиянинг Omnicorse автомобиль нашри сарлавҳадаги хабарни тарқатди.

Янгиланган версиянинг кузови аввалгилардан катта фарқ қилади. MQB платформасига ўрнатилган машина ўз аждодларидан йирикроқ, аммо енгилроқ ишланади.

Автомобиль салонига нафис материаллардан қопланади. Дизайнерлар Passat интерьерига монанд тарзда жиҳозлашни мўлжаллашяпти.

3 ва 4 цилиндрли моторлар ўрнатилади. Қуввати, ҳозирча, маълум эмас. Ундан ташқари, GTI плагин-гибрид версияси ҳам тайёрланади.

Янги русумнинг европача версияси 2017 йилнинг ёзидан сотувга чиқарилади. Олтинчи авлод VW Polo Барселонадаги заводда йиғилади. Келгуси йилда Женева мотор шоусида намойиш этиш режалаштирилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Volkswagen Polo

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"