Volvo V90 универсалини режадагидан бир ой олдин тақдим этишади

Volvo V90 универсалини режадагидан бир ой олдин тақдим этишади

Volvoнинг беш эшикли олиймақом русумининг юз очди (премьера) маросими жорий йилнинг мартида Женевадаги автосалонда ўтказилиши керак эди. Аммо Швециянинг Teknikens Varld портали V90 тақдимоти 18 февралга мўлжалланганини ёзди.

Кутилган автомобилнинг техник тавсифи сир тутилмоқда, аммо у S90 седани сингари моторларга эга бўлиши тахмин қилинади. Яъни қуйидагича: бензинли модификацияси Т5 (240 от кучи) ва Т6 (302 от кучи), дизел двигателлари D4 (190 от кучи) ва D5 (235 от кучи). Ушбу бўғинга мансуб русумларнинг энг зўри Т8 бўлиб, у 410 от кучига эга.

V90 икки ойдан сўнг савдога чиқарилади, сентябр ойларига бориб унинг тўрт эшикли “қариндош”и ишлаб чиқарилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"