Volvo юк машинаси 750 тоннали автопоездни судради. Видео

Volvo юк машинаси 750 тоннали автопоездни судради. Видео

Volvo FH16 паҳлавон юк машинаси автопоездни юз метр масофага тортиб бориб, I-Shift узатмалар қутиси имкониятини намойиш қилди. Видеони Volvo Trucks тарқатди.

Воқеа Швециянинг Гетеборг шаҳрида бўлиб ўтди. Юк машинасини “Сайёранинг энг бақувват одами” унвони соҳиби Магнус Самуэлсон бошқарди.

Автопоездга 20 тиркама уланган бўлиб, жами 40 контейнер юкланган. Уламанинг тўла узунлиги 300 метр, вазни 750 тонна. Бу Volvo FH16 (расман) тортиши мумкин бўлган юкдан икки баробар оғирроқдир.

Контейнер юклаш

Контейнер юклаш

Юк машинасининг 16 литрли двигатели 750 от кучига эга, айлантириш моменти 3550 Н·м. 12 поғонали механик трансмиссия ўрнатилган. Ўта оғир юк машиналари учун секин юриш режими бор, йўлсиз шароитда соатига ярим км босиб ўтади.

“Сайёранинг энг бақувват одами” унвони соҳиби Магнус Самуэлсон

“Сайёранинг энг бақувват одами” унвони соҳиби Магнус Самуэлсон

Аввалроқ, Volvo Trucks “Қаранг, ким бошқаряпти” номли видеолавҳа тарқатган. Унда тўрт яшар қизча радиопулт воситасида 18 тоннали FMX самосвалини масофадан бошқаргани акс этган. Намойишдан мақсад машинанинг ишончлилиги ва олд етакловчи кўприги автоматик уланишини кўрсатиш бўлган.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"