Хатарли илонизи тоғ йўли узра мопедда (видео)

Хатарли илонизи тоғ йўли узра мопедда (видео)

Агар мамлакатимиз йўлларидан нолисангиз, Ҳиндистон тоғли вилоятларида эмаслигингиздан қувонишни маслаҳат берамиз. Киллар-Киштвар тоғ йўли жаҳондаги энг хавфли йўллардан саналади.

Албатта, ҳар қандай хатарли машғулот бўлмасин, уддалаганини видеога олиб, сўнг интернетга жойлайдиган шоввоз топилади. Каранбир Синг исмли тап тортмас ҳайдовчи мопедида “борса хатар” йўлга тушди. Ажал ундан бир неча сантиметр нарида, биргина тошга қоқиниш тубсиз жарликка ағдаради.

Сиз бу видеолавҳани шаҳар йўлида автомобиль тиқинида ярим соат қолиб диққатлашган вақтингизда томоша қилиб кўринг. Ҳаёт анча завқли кўринади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"