Хитой электрокари дунё бўйича тезлик рекордини ўрнатди (видео)

Хитой электрокари дунё бўйича тезлик рекордини ўрнатди (видео)

NIO EP9 электрокари учун бу сўнггги бир ярим йилдаги иккинчи рекорддир.

Автомобиль Техас штатидаги Circuit of the Americas (COTA) пойга трассасида синов тариқасида ҳаракатланди. Ҳайдовчисиз режимда электромобиль тезлигини 258 км/соатгача кўтарди ва беш ярим кмли айланани 2 дақиқаю 40 сонияда босиб ўтди. Шундай қилиб бу синф машиналари учун янги рекорд қайд этилди.

Электрли купе ҳайдовчи бошқарувида 273,5 км/соат тезликда ҳаракатлана олди. Ўша трассани 2 дақиқаю 11 сонияда, яъни ярим дақиқа тезроқ вақт ичида айланиб чиқди.

2016 йилнинг 12 октябрида электрокарсоз компания биринчи рекорд ҳақида хабар берган. Ўшанда NIO EP9 Германиядаги Нюрбургринг Нордшляйфе трассасида 20,8 км масофани 7 дақиқаю 5,12 сонияда босиб ўтган.

EP9 электромобилини Хитойнинг NextEV компанияси ишлаб чиқаради. Машинага ўрнатилган тўрт электромоторнинг жами қуввати 1360 от кучига тенгдир. Энг юқори тезлиги 313 км/соат. Юз тезликка эса 2,7 сониядаёқ чиқади. EP9 спортпрототиплар технологияси бўйича ясалганлигига қарамасдан умумфойдаланиш йўлларига мўлжаллаб чиқарилган. 45 дақиқада зарядланади. Йўл захираси 427 км.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"