Хитойда “ақлли” кроссовер ишлаб чиқарилди

Хитойда “ақлли” кроссовер ишлаб чиқарилди

2014 йилда ташкил этилган Zhiche Auto фирмаси Пекинда илк маҳсулотини намойиш қилди. Фирма раҳбари Шен Хаин электромобиллар келажакда эгасининг ўнг қўлига айланиб, оғирини енгил қилишига ишонади.

Масалан, электромобиллар йўлдаги вазият тўғрисида ўзаро ахборот алмашади, тиқилинчда қолган машина “дўст”ига бошқа йўлни тавсия қилади. Электромобиль орқали масофадан туриб уйдаги электр жиҳозлари, кондиционер, иситиш тизими ва ошхона техникасини бошқариш имкони яратилади.

Бундан ташқари, келажак электромобили эшиклари қанот сингари тепага очилади. Шен Хаин буни ўзининг электрокроссовери мисолида намойиш қилди. Янги электрокроссовернинг ўзига хослиги шундаки, тўхташ сигнали ўрнига “stop” диод чироқли ёзуви ёнади.

Шунга қарамасдан ҳали бу кроссовер устида ишлаш давом этаётибди. Фирма раҳбари машина дизайни хусусида тўхталди, аммо бошқа техник кўрсаткичларини ошкор қилмади. Электрокроссовер серияли ишлаб чиқарилиши учун камида бир йил вақт керак. Кроссовер платформасида электрли купе ишлаб чиқариш режаси ҳам бор.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"