Хитойда BAIC Motor электромобиллари савдоси бошланди

Хитойда BAIC Motor электромобиллари савдоси бошланди

Хитойнинг BAIC Motor машинасозлик компанияси BAIC Motor ЕХ200 электрокарини ялпи ишлаб чиқариб сотишни йўлга қўйди.

BAIC Motor ЕХ200 компания ишлаб чиқарган биринчи электрокроссовердир. Тўла заряди билан 200 км йўл босади. Аккумуляторини тезкор режимда 80 фоизга зарядлаш учун тахминан ярим соат вақт лозим.

Ҳозирча, BAIC Motor ЕХ200 кроссовери ҳақида батафсил маълумот тарқатилмади.

Кези келганда айтиш керакки, хитойлик автомобилсозлар электромобилсозликни жадал ривожлантирмоқда. Буни атроф-муҳит муҳофазаси билан бир қаторда Хитой ҳукуматининг машинасозлик соҳасига эътибори билан ҳам изоҳлаш мумкин.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"