Хитойда электр токи чиқарувчи йўл қурилади

Хитойда электр токи чиқарувчи йўл қурилади

Хитойнинг Цзинан шаҳридаги фотоэлектрик панеллар билан қопланган автотрассанинг ҳар квадрат метри энди йилига 15 долларлик энергия ишлаб чиқаради, деб ёзмоқда ТАСС. Сермаҳсул автотрассадан тез кунларда фойдаланиш бошланади.

Йўлнинг 1,12 кмли бир полосаси қуёш панели билан қопланди. Фотоэлектрли панелларнинг умумий майдони 5870 кв метр. Мазкур бўлакнинг тўла қуввати 817,2 кВтни ташкил этиши кутилмоқда. Эксплуатация бошлангандан кейин энергия шаҳарнинг электр тармоқларига узатилади.

Лойиҳа бош инженерининг айтишича, 1 кв. метр фотоэлектрик йўл бир йилда 15 доллар (100 юан) фойда келтириши мумкин. Бу катта сон эмас, бироқ хизмат кўрсатиш, масалан, электромобиль зарядлаш орқали даромад топса бўлади. Шунинг учун лойиҳа ташкилотчилари Американинг Qualcomm корпорацияси билан электрокарни симсиз қувватлаш технологиясини ташкил қилиш бўйича келишувга эришди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"