Хитойда ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автобуслар синови бошланди

Хитойда ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автобуслар синови бошланди

Хитойнинг Гуандун провинцияси Шэньчжэнь шаҳрида ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган тўртта автобус синов тариқасида йўналишга чиқарилди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Автобуслар давомийлиги 1,2 километр, уч бекатдан иборат бўлган йўналиш бўйлаб ҳаракатлана бошлади. Автобуслар соатига 10—30 километр тезликда ҳаракатланмоқда. Автобус ичида ҳайдовчи бор ва фавқулодда вазият юз берган тақдирда у тормозни босиши ёки бошқарувни ўз қўлига олиши мумкин.

Хабар беришларича, бу автобуслар Миллий Интеллектуал транспорт тизимлари муҳандислик-технологик маркази томонидан Шэньчжэнь жамоат автобус транспорти компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#автобус

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.